Месси фаолиятини “Барселона”да якунламайди – Ла Лига президенти

Спорт

image

Ла Лига раҳбари Хавер Тебас “Барселона” “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси билан келишувга эриша олмаганини айтди. 

Унга кўра, аввалроқ яъни, 2022/2023 йилги мавсум якунида ПСЖдан АҚШнинг “Интер Майами” клубига ўтган аргентиналик 36 ёшли футболчи кейинчалик “Барселона”га қайтиш шарти билан америкаликлар таклифини қабул қилди, деган хабарлар ўз тасдиғини топмади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, Месси спорт карьерасини Ла Лига клубида якунламайди. 

“Месси фаолиятини “Барселона” футболчиси сифатида якунламайдиган бўлди, чунки томонлар келишувга эриша олмади. Мен Леони айнан Ла Лигада тугатишини хоҳлардим ва бу ҳамма учун яхши бўларди: мен, Месси ва “Барселона” учун”, дейди Хавер Тебас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ла Лига президенти Хавер Тебас Мессининг мухлиси экани ва уни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтган эди. Шунингдек, у БААнинг йирик компанияларидан бири аргентиналик ҳужумчининг “Барселона”га қайтиши учун сармоя киритмоқчилигини ҳам маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Ла Лига Интер Майами Хавер Тебас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг