Месси Эквадорга қарши ўйинда нега асосий таркибда тушмади?
Спорт
−
10 Июнь
2138Бугун, 10 июнь Тошкент вақти билан тонги 02:00 да Аргентина терма жамоаси Эквадор терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва жамоа футболчиси Анхель Ди Мариянинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Лионель Месси жамоанинг асосий таркибига киритилмади, у иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида майдонга тушди.
“Футболчиларнинг оптимал формада бўлиши учун бироз эҳтиёт бўлишимиз керак. Нафақат Месси, балки, Хулиан Альварес ва Лаутаро Мартинес каби бошқа асосий ўйинчиларни майдонга тушириб Америка кубогидан олдин таваккал қилишнинг ҳожати йўқ эди”, дейди бош мураббий Лионель Скалони.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 20 июнда бошланадиган Америка кубогининг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Скалони шогирдлари 2021 йил финалда Бразилия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди ва ўша учрашувда ҳам айнан Ди Мариянинг голи жамоага чемпионликни келтирганди.
LiveБарчаси