Месси “Барселона” мураббийи бўлиш учун номзодини айтди

Спорт

image

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Хави кетганидан кейин Испаниянинг “Барселона” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” хабар берди.

27 январь куни Испания чемпионатининг 22-тури доирасидаги ўйинда “Барселона” ўз майдонида “Вильярреал”га имкониятни бой берди (3:5). Учрашувдан сўнг “кўк-анорранглилар" раҳбари Хави мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди. 28 январь куни “Барселона” президенти Жоан Лапорта Хавининг танловини қабул қилганини айтди.

Манбага кўра, “Барселона”нинг собиқ футболчилари Лионель Месси ва Хавер Маскеранолар шахсан клуб раҳбариятига Скалони номзодига эътибор қаратишни маслаҳат берган. Аргентиналик мутахассиснинг миллий терма жамоа билан шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади.

Скалони 45 ёшда ва Аргентина терма жамоасини 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда. 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида мутахассис терма жамоа билан чемпионликка эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси Вильярреал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг