Месси “Барселона” билан шартномасини икки йилга узайтиради — ОАВ

Спорт 2370
image

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан шартномасини узайтиришга тайёр. Бу ҳақда “El Confidencial” хабар берган. 

Манбага кўра, келишув икки йилга имзоланади. Шартноманинг узайтирилиши ҳақида расман яқин кунларда эълон қилинади. 

Ўтган мавсум аргентиналик Испания чемпионатида 35 та учрашувда қатнашган, уларда 30 та гол урган ва 9 та голли пас берган. 

Маълумот ўрнида, Месси Каталония клуби тарбияланувчиси. У асосий жамоада 2004 йилда дебют қилган. “Кўк-анорранглилар” билан биргаликда у 35 та унвонни қўлга киритган. Форвард олти марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган. 

2019/20 йилги мавсум тугагандан сўнг, ҳужумчи клубни тарк этиш истагини эълон қилди, аммо “кўк-анорранглилар” футболчини 700 миллион евро миқдорида товон пули тўламасдан қўйиб юбормаган, шу сабабли аргентиналик ушбу таркибда қолишга қарор қилган. Унинг “Барселона” билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3
Теглар
t
×