Месси “Барса” билан қачон янги музокаралар бошлаши маълум бўлди 

Спорт 12114
image

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсумдан сўнг клуб билан янги шартнома борасида музокараларни бошлайди. Бу ҳақда "Cope" хабар берган.   

Қайд этилишича, аргентиналик футболчи отаси Хорхе Мессига "кўк-анорранглилар" чемпионлик пойгасида қатнашаётган пайтда музокараларга киришмаслигини айтган. 

Таъкидланишича, томонлар норасмий суҳбатлар ўтказган. 

2003 йилдан бери жамоанинг асосий таркибида тўп сураётган Месси Испаниянинг ўн карра чемпионига айланган, олти марта мамлакат кубогини, саккиз марта мамлакат суперкубогини, тўрт марта Чемпионлар Лигасини ютган, шунингдек, клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини уч марта қўлга киритган. 

Ушбу мавсумда Месси 35 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган. 

30 турдан сўнг "Барселона" 65 очко тўплаб, чемпионат жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 516
Рейтинг: 3
Теглар
t
×