Месси Аргентина дарвозабони ҳақида гапирди 

Спорт 2568
image

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жамоа дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг ўйин услубини юқори баҳолади. 

“Мартинес – асосий футболчимиз. У ўзини кўрсатиш талаб қилинган пайтда ҳар доим шундай қилади. Мартинес дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан биридир”, дейди Месси.

Айни дамда “Астон Вилла” футболчиси ҳисобланган Эмилиано Мартинес фаолиятини “Индепендьенте”да бошлаган, 2012-2020 йиллар давомида эса “Арсенал” уни турли клубларга ижарага бериб юборган.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинида Уругвайни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 38-дақиқасида Лионель Месси ҳисобни очди, бу ПСЖ футболчиси учун терма жамоа либосидаги 80-гол бўлди. 

Шу тариқа, 10-турдан сўнг 22 очко жамғарган Аргентина гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса 28 очко билан Бразилия термаси бормоқда.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 109
Рейтинг: 2.9
t
×