Месси Америка клуби акцияларини сотиб олиши мумкин

Спорт 1838
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида МЛСнинг “Интер Маями” клубига ўтади. Бу ҳақда “Diario АS” хабар берди.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи жамоанинг сармоядорларидан бирига ҳам айланади ва 35 фоиз акцияни сотиб олади. Месси Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган франчайзингга қўшилиш ғоясига қизиқиб турибди. Ҳужумчи кейинги мавсумни Париж клубида ўтказади. Шундан сўнг, Америка Қўшма Штатларига йўл олиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Месси ПСЖга 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув келаси мавсум охирида якунига етади. Париж клубига қадар Месси бутун фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида ўтказган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×