Месси АҚШнинг энг машҳур спортчисига айланди
Спорт
−
24 Февраль
2914Американинг “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси АҚШнинг энг машҳур спортчисига айланди. Бу ҳақда Сервер ҳисобот хизматлари (SSRS)маълум қилди.
Манбага кўра, Америкада энг машҳур спортчини аниқлаш учун махсус сўровнома ўтказилган. Сўровномада 12 ёш ва ундан катта ёшдаги америкалик спорт ишқибозлари иштирок этган. Натижаларга кўра, Месси 21,3 фоиз овоз тўплаб, бу борада португалиялик футболчи Криштиану Роналдуни ортда қолдирган.
Қайд этилишича, Месси бундай сўровномада тарихда биринчи марта ғолиб бўлган. Аргентиналик ҳужумчидан олдин бу рейтингда 1-ўринни баскетболчи Майкл Жордан эгаллаган.
Маълумот учун, Месси ўтган ёзда эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Бу даврда у барча турнирларда 15 та учрашувда қатнашиб, 11 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 31 декабригача амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь