Мерц ҳам Украина учун хавфсизлик кафолатлари тақдим этяпти

Олам

image

Германия ҳукумати Парижда бўлиб ўтадиган “кўнгиллилар коалицияси” йиғилишида Германиянинг Украина учун хавфсизлик кафолатларига қўшадиган ҳиссаси бўйича аниқ таклифларни тақдим этиш ниятида. Бу ҳақда Германиянинг “Der Spiegel” ҳафталик нашри ва AFP ахборот агентлиги хабар берди.

Бугун, 4 сентябрь куни видеоконференция орқали йиғилишга қўшиладиган Германия канцлери Фридрих Мерц уруш тугаганидан кейинги давр учун Украинага хавфсизлик кафолатлари режасини тақдим этади. Мерцнинг таклифлари Бундесвернинг иштирокини ўз ичига олмайди.

Ҳукумат манбаларига таяниб, AFPнинг хабар беришича, гап биринчи навбатда Украинанинг ҳаво мудофааси ва ҳужумкор ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган. 

Берлиндаги AFP манбалари Германиянинг Украина хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиши учун зарур бўлган шартлар қаторида АҚШ ва Россиянинг музокараларга тайёрлигини, шунингдек, ҳукумат коалициясида ушбу мажбуриятлар бўйича консенсус ва Бундестагнинг қўллаб-қувватлашини номлади.

“Der Spiegel”, шунингдек, Германия ҳукумати мумкин бўлган тинчлик келишувидан кейин Бундесвернинг Украина хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки билан боғлиқ мажбуриятлардан қочиш ниятида эканини таъкидлайди.

AFP ва “Der Spiegel” нашрларининг ёзишича, Берлин тайёрлаган пакетга Германиянинг Украина ҳаво мудофаасини қўллаб-қувватлаш мақсадида қурол-яроғ тизимлари сони ва уларнинг самарадорлиги бўйича ҳар йили 20 фоизга ошириш режаси киритилган.

Бундан ташқари, Берлин Германиянинг молиявий ва технологик кўмагида Украинада ишлаб чиқариладиган қанотли ракеталар орқали “Киевнинг авиация соҳасидаги ҳужум қобилиятини” яхшилашни режалаштирмоқда. 

Украина, шунингдек, камида тўртта моторли милтиқ бригадалари учун қурол олади – бу йилига 480тагача машина, шу жумладан, пиёда жанговар машиналарни ишлаб чиқаришни назарда тутади.

Хавфсизлик кафолатларининг бошқа муҳим таркибий қисмлари, Берлиннинг қарашларига кўра, Украина Қуролли Кучлари ходимларини доимий равишда тайёрлаш ва Украина ва Европа мамлакатлари мудофаа саноатини яқиндан интеграция қилишдир. Бундан ташқари, Германия Украинанинг ЕИга янада интеграциялашувига, шунингдек, мамлакатни молиявий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга катта аҳамият беради.

Бир кун аввал Франция Президенти Эммануэль Макрон “кўнгиллилар коалицияси” таркибига кирган европаликлар Украина учун урушдан кейинги хавфсизлик кафолатларини ҳозирдан тайёрлаб қўйганини, Киев ва Москва тинчлик битимини имзолаганидан кейин уларни беришга тайёр бўлишини айтган эди.

“Мамлакатларнинг бугун тушдан кейин мудофаа вазирлари даражасида қатъий махфийликда тайёрланган, ҳужжатлаштирилган ва маъқулланган ҳиссалари бизга шуни айтишга имкон беради: Бу иш якунланди ва энди сиёсий маъқулланади”, деди у Парижда украиналик мавқедоши Владимир Зеленскийни қабул қилар экан.

Кафолатлар 4 сентябрь куни Парижда гибрид режимда бўлиб ўтадиган “кўнгиллилар коалицияси” йиғилишида муҳокама қилинади. Айни пайтда, оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласида "хоҳловчилар коалицияси" ичида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. 

“Financial Times” газетасининг ёзишича, сўнгги ойларда муҳокама қилинган Украина учун хавфсизлик кафолатларининг марказий элементи бўлган кўп миллатли қўшинларни Украинага жойлаштириш ваъдалари туфайли Европа иттифоқчилари ўртасида бўлиниш юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина хавфсизлик кафолатлари Фридрих Мерц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг