Меркель муроса йўлини излаяпти, Россия нима деркан?

Олам 2411
image

Россия Федерациясига қарши санкцияларни олиб ташлаш учун ҳеч қандай шартлар мавжуд эмас, аммо "Норманд тўртлиги" саммити учун шартлар мавжуд. Бу ҳақда кеча, 2 октябрь куни Берлинда Германия канцлери Aнгела Меркель Нидерландия Бош вазири Марк Рутте билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

"Биз олға силжишга эришдик, аммо яна кўп қадамларни қўйиш керак,  деди у. "Шунинг учун ҳозир санкцияларни олиб ташлай олмаймиз, деб айтишимиз мумкин, аммо давлат ва Ҳукумат раҳбарлари даражасида учрашувни ўтказиш учун томонларда зарур шароитлар мавжуд", деди Ангела Меркель.

Унинг сўзларига кўра, саммит Парижда бўлиб ўтади. "Биз санани аниқлаймиз", деди Германия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Германия Ҳукумати илгари Штайнмайер формуласини мамнуният билан қабул қилган эди. Берлин буни "Минск келишувларини амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам" деб билади.

Ўтган ҳафтада Донбасдаги низони ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилишидан сўнг, Россия елчиси Борис Гризлов барча иштирокчилар "Штайнмайер формуласи"ни Украина қонунчилигида белгилашга келишиб олганини ва "баъзи давлатларнинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонунни қабул қилиш тартиби"ни таъкидлаган.

Жумладан Донецк ва Луганск вилоятларининг ҳудудларини ҳам. "Рададаги Зеленскийнинг мухолифлари Президент ва Ҳукуматдан "Штайнмайер формуласини" қабул қилиш тўғрисидаги қарор ва унинг мазмунини аниқлаштиришни талаб қилди.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×