Меркель лавозимидан кетганидан сўнг нима қилмоқчи? 

Олам 5612
image
-

Германия канцлери Ангела Меркель лавозимидан кетганидан кейин нима қилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаш учун вақт тополмаяпти. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилган.  

"Пандемия пайтида иш мендан кўп нарсани талаб қиляпти, шунинг учун кейин нима қилишим ҳақида ўйлашга вақт йўқ. Нафақага чиққанимдан кейин озгина ухлайман, табиатда сайр қиламан ва аниқ нима қилишни хоҳлаётганим ҳақида ўйлайман. Мен буни орзиқиб кутяпман, аммо ҳозирча ўз ишимни бажаришдан мамнунман", дея таъкидлаган у. 

Хабарга кўра, канцлернинг жавоби ҳали нафақага чиқиш тўғрисида гап йўқлигини англатади. 

Маълумот ўрнида, Германия Федератив Республикаси амалдаги канцлерининг ваколат муддати жорий йилда тугайди. 2005 йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётган Меркель ушбу лавозим учун навбатдаги сайловларда қатнашмаслигини маълум қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 3
Теглар
t
×