Меркель коронавирусга тест топширди. Натижалар маълум

Олам 16769
image

22 март куни уй карантинига олинган Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель коронавирус инфекциясига тест топширди. Натижалар эса салбий. Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамаси расмийси Штеффен Зайберт маълум қилган.

Ҳозирча унда коронавирус аниқланмади, бироқ у яна такрорий тест топширади. Такрорий тестга қадар канцлер карантинда қолишда давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтанинг жума куни канцлер Ангела Меркелни эмлаб қўйган шифокорда коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу хабарни эшитган Меркель 22 март куни идорасидан уй каратинига жўнади. 

Меркель уй карантинида бўлган ҳолда канцлерлик ваколатларини ўзида сақлаб қолиб, фаолиятини масофавий давом эттирмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 751
Рейтинг: 2.9
t
×