Меркель Германия канцлери сифатида сўнгги маротаба сўзга чиққанини очиқлади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия раҳбари Ангела Меркель Hannover Messe халқаро саноат кўргазма-ярмаркаси очилишида Германия канцлери сифатида сўнгги маротаба сўзга чиққанини маълум қилди.  

"Пандемия, афсуски, ҳаммамиздан кўпроқ чекланиш ва сабр-тоқат талаб қилади, аммо шуни айтмоқчиманки, мен бугун барчангизни Ганноверда кутиб олишни жуда хоҳлардим, чунки бу менинг Hannover Messe'да Германия канцлери сифатидаги сўнгги нутқим", деган Меркель. 

Меркелнинг сўзларига кўра, Германия канцлери сифатида халқаро меҳмонларга кўргазмани очиш унинг учун катта шараф эди. 

Маълумот ўрнида, Hannover Messe савдо кўргазмаси кеча, 12 апрелда онлайн тарзда бошланди. Меркель Германия канцлери сифатида бир неча бор Hannover Messe'да қатнашган ва нутқ сўзлаган. 

Меркель 2005 йилдан буён Германия канцлери лавозимида фаолият юритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Меркель

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made