Меркель Brexit`нинг муҳим босқичда эканини айтди. Наҳотки барчаси тугаяпти?

Олам 1478
image

2016 йилнинг 23 июнида Буюк Британияда ўтказилган референдум мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини узил-кесил ҳал қилди. Унинг натижаларига кўра, Буюк Британия Иттифоқи таркибидан чиқиши керак. Бироқ, жараён пайсалга солинмоқда. 

Германия канцлери Aнгела Меркель кеча, 13 октябрь куни Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишини жуда муҳим босқичда эканини ўтди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Биз Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласида ҳал қилувчи босқичдамиз. Бугун биз яна бир бор позицияларимизни мувофиқлаштирамиз, гарчи Брюссельда музокаралар давом этаётган бўлсада", деди у.

Буюк Британия 2019 йил 29 мартда ЕИни тарк этиши керак эди, Бироқ, Британия Парламентининг жамоатлар палатаси аъзолари Брюссель ва Бош вазир Тереза Мэй бошчилигидаги Ҳукумат ўртасида эришилган Brexit шартлари тўғрисидаги келишув лойиҳасини уч марта рад этди. 

Натижада, Европа Иттифоқи  Brexit`ни биринчи апрель ёки май, кейин 31 октябргача кечиктиришга рози бўлди ва Мэй эса қийин вазиятдан чиқа олмаган ҳолда истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Унинг ўрнини эгаллаган Борис Жонсон мамлакат Брюссельдан янги кечикиш сўрамаслигини ва 31 октабрдан кечикмай Европа Иттифоқини тарк этишини талаб қилмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3.0
t
×