“Merhaba, asker!” – Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул билан турк тилида саломлашди (видео)
Жамият
−
19 Февраль 2020
13158Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда расмий ташриф билан Туркия Республикасида бўлиб турибди.
Бироз аввал Туркия Республикаси Президентининг пойтахт Анқарада жойлашган “Бештепа” саройида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни сарой дарвозаси ёнига келиб тўхтаган кортеж ёнигача бориб қарши олди. Давлат раҳбарлари самимий қучоқ очиб кўришдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди. Аввал Ўзбекистон Республикаси, ортидан Туркия Республикаси Давлат мадҳиялари янгради.
Президент Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул билан турк тилида “Merhaba, asker!” дея саломлашгач, ташриф ҳайъати – делегация аъзолари таништирилди. Шундан сўнг, давлат раҳбарлари сарой ичкариси томон йўл олдилар.
Бугун, 18 февраль куни икки мамлакат раҳбарлари ўртасида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар, шунингдек, Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь