Менинг исмим яҳудийча – Маск

Бу қизиқ

image

“Tesla” бош директори ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск Европа яҳудий ассоциацияси томонидан ташкил этилган конференцияда ўзининг яҳудийлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди.

"13 ёшимда Исроилга борганман. Менинг исмим ҳам ҳатто яҳудийча. Дўстларимнинг кўпчилигини яҳудийлар ташкил қилади. Баъзида ҳайрон қоламан: Мен ҳам яҳудийманми?”, деган у нашр билан суҳбатда.

Маск Польшанинг Освентцим шаҳридаги яҳудийлар сақланган концлагерга ҳам борганини қўшимча қилган. Ташриф чоғида миллиардер Холокостда ҳалок бўлган 1,1 миллион яҳудий қабрини зиёрат қилган.

Қайд этилишича, тадбирдан асосий мақсад  Ғазода Исроил-ҲАМАС урушидан кейин бутун дунё бўйлаб антисемитизм кучайиб бораётганига қарши курашиш бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск бўлажак президентлик сайловларида АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденга овоз бермаслигини ўзининг Х даги саҳифасида маълум қилганди.

Улканбаева Райхона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг