“Менга тегмаса бўлди” – Норбоева сенаторларни огоҳлантирди
Жамият
−
28 Февраль 2020
8162Бугун, 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти. Ялпи мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева айрим сенаторларнинг “мендан кетгунча, эгасига етгунча” қабилида ишлашини танқид қилди.
“Сизларга биз қонун ҳужжатларини олдиндан жўнатдик. Бунақаси тарихда бўлмаганки, икки ҳафта олдин ҳужжатлар жойларга туширилиб, халқимиз ўртасида муҳокама қилинди. Бу биринчи марта бўлди.
Биз сенаторлар фаолиятини ҳам кузатдик. Айрим сенаторларимиз жуда фаол иштирок этди. Лекин айрим сенаторларимиз биринчи ойлардан жудаям пассив, “менга тегмаса ҳам бўлди” қабилида иш бошлади.
Шунинг учун мен огоҳлантирмоқчиман, Сенатимизнинг иш тартибларига ҳам ўзгартириш киритилди. Яъни, ҳар бир қўмита энди ҳисоботини бериб бошлайди. 3-4 ойдан кейин ҳар бир қўмита ялпи мажлисларда ўзи қилган иш ҳисоботини бериб боради. Қўмита деганда фақатгина раис ва унинг ўринбосари эмас, унинг аъзолари ҳам”, деди Танзила Норбоева.
Сенат раиси ялпи мажлисларни ўтказиш тартиби ҳам оптималлаштирилганини маълум қилди. Эндиликда ялпи мажлис 1 кун давом этади.
“Ялпи мажлисни ўтказиш тартибини ҳам оптималлаштирдик. Яъни, биз икки кун ҳамма масалаларни чўзиб ўтирмаймиз. Ортиқча маърузалар бўлмайди. Чунки масалаларни ўрганиш жараёнлари қўмиталарда ва жойларда амалга оширилди. Бу ерда саволлар бўлса, беришингиз мумкин бўлади. Ҳукумат аъзоларини ҳам таклиф қилганмиз.
Ҳукумат аъзоларига ҳам янгилик. Биз эрталабдан-кечгача ўтиришингиз тарафдори эмасмиз. Ўзларингизга тааллуқли бўлган масаллар тугагач, танаффусда мажлисни тарк этишингиз мумкин”, дейди Норбоева.
Суратлар муаллифи: Баҳодир Аҳмедов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь