Менга халқ катта унвон бериб бўлган - Мирзиёев депутатнинг унвон ҳақидаги таклифини рад этди
Жамият
−
20 Январь 2020
18958Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Президентга унвон бериш масаласини кўтарди.
“Сиз нозик масала - унвон ҳақида гапирдингиз. Бу биринчи марта бўлаётгани йўқ. Халқимиз менга катта унвон бериб бўлган. Бундан катта унвон ҳеч кимда бўлмаса керак. Бу халқ ишончидир.
Мазкур унвонга лойиқ бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этмайди. Биргаликда ҳаракат қилиб, одамларимизни рози қилсак, бундан катта унвон йўқ” дея Шавкат Мирзиёев жавоб қайтарган.