Менда гриппдек ўтди – Мадонна коронавирусга чалинганини маълум қилди
Саломатлик
−
08 Май 2020
6704Америкалик хонанда Мадонна ўзининг Madame Х концерт сафари пайтида коронавирусга чалинган. Лекин у бу ҳақда кейинроқ билган. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Ҳозирда қўшиқчи соғлом эканини ёзди. Аммо тест унинг организмида ўтмишдаги касалликдан далолат берувчи COVID-19 антитаналари борлигини аниқлаганини айтиб ўтди.
“Организмда антитаналарни топилиши сизда вирус бор бўлганидан далолат беради. Мен ва бошқа шоу иштирокчилари бундан етти ҳафта олдин Париждаги концертларимда буни сезгандик. Лекин биз буни оддий грипп деб ўйлагандик“, деб ёзади Мадонна.
Шунингдек, 61 ёшли Мадонна ушбу постида COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш учун 1 миллион доллар хайрия қилганини эслатиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь