Мен уйланадиган аёл ижтимоий тармоқларда бўлмайди – Мане

Спорт 2707
image

Сенегал миллий терма жамоаси ва “Леверпуль” клуби футболчиси Садио Мане ижтимоий тармоқларда саҳифа очган қизга уйланмаслигини айтди. У бу ҳақда журналист Фрэнк Холид билан суҳбатда айтиб ўтган.

“Кўп қизлар менга ижтимоий тармоқлардан хат ёзишади ва мендан нега ҳалигача уйланмаганимни сўрашади. Лекин кечирасиз, балки вақтингизни беҳуда сарфлаётгандирсиз. Сабаби мен турмуш қурадиган аёл ижтимоий тармоқларда бўлмайди. Мен Аллоҳни чин дилдан севадиган ва ибодат қиладиган қизга уйланмоқчиман”, деган “Ливерпуль”нинг 30 ёшли футболчиси.

Аввалроқ, Маненинг агенти мижозининг “Ливерпуль”ни тарк этиб, “Бавария”га ўтишини маълум қилган эди. Бунда олдин, сенегалликларнинг 70 фоизга яқини Садионинг “қизиллар” сафини тарк этишини исташи маълум бўлганди.

Маълумот ўрнида, Мане 2016 йилда "Саутгемптон"дан 41,2 миллион евро эвазига “Ливерпуль” футболчисига айланганди. Сенегаллик ҳужумчи ўшандан бери “қизиллар” сафида 269 ўйинда майдонга тушиб, 120 та гол урди ва 48 та голли узатмани амалга оширди. Садионинг амалдаги клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×