“Мен учун пул муҳим эмас”. Халоков финалдан сўнг нималар деди?

Спорт

image

Тошкент шаҳрида ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. -57 кг вазнда Ўзбекистон вакили Абдумалик Халоков финалда кубалик Саидел Хортани мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди. Жанг якунлангач, Халоков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу кунни жуда узоқ кутдим. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Мураббийларим мен билан қаттиқ иш олиб борди, чунки сўнгги пайтларда руҳан синиб қолаётгандим. Ўша вақтларда мураббийим Даврон ака мен билан психологик томондан ишлай бошлади. Жангларим осон ўтди. Мен учун пул муҳим эмас, бу ерда Ўзбекистон шаъни турибди. Ҳаммани олдида юзим ёруғ бўлганига шукр қиламан”, дейди Халоков.

Шунингдек, ўзбекистонлик боксчи рақиби кубалик Саидел Хорта ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Рақибим билан икки марта спаринг ўтказдим. Иккита спарингда ҳам мураббийим топшириғига биноан, унга бор кучимни кўрсатмадим. Мураббийим берган вазифа бажарилди”, деб қўшимча қилди жаҳон чемпиони.

Маълумот учун, Абдумалик Халоков 2021 йилда Сербияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритганди. У 2022 йилда Амман шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида ҳам ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Абдумалик Халоков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг