Мен Трамп билан қўл бериб кўришмайман – Колумбия Президенти

Олам

image

Колумбия Президенти Густаво Петро АҚШ Президенти Дональд Трампга таҳликали мактуб йўллади. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.

У ўз мактубида Трамп уни паст ирқ вакили деб билишда айблаган.

“Менга сизнинг нефтингиз ёқмайди. Трамп, чунки у инсониятни очкўзлик туфайли йўқ қилади. Балки бир куни мен ичаётган виски стакани устида биз бу ҳақда очиқчасига гаплашармиз. Лекин бу қийин, чунки сиз мени паст ирқ вакили деб биласиз, лекин мен унга мансуб эмасман, ҳеч бир колумбиялик ҳам унга мансуб эмас”, дея ёзган Петро Трампга йўллаган узун хатида.

Петро, шунингдек, Трампнинг бу тажовузларидан наф йўқлиги, ўз қонунини ҳурмат қилиши ва агар керак бўлса, шу қонун доирасида ўлишини ҳам айтиб ўтган.

“Иқтисодий кучингиз ва такаббурлигингиз Альенде билан бўлгани каби давлат тўнтаришига олиб келиши мумкин. Лекин мен ўз қонуним доирасида ўламан, қийноқларга қаршилик қилдим, сизга ҳам қаршилик қиламан”, деган Колумбия Президенти.

“Сиз мени ўлдирасиз, лекин мен Америкада сиздан олдин бўлган халқим тимсолида омон қоламан. Биз шамоллар, тоғлар, Кариб денгизи ва эркинлик халқимиз”, дея таъкидлаган Густаво Петро.

Қолаверса, Президент Колумбияни дунёнинг юраги ва капалаклар мамлакати, ўзини эса тинч ҳаётдан чиққан сўнгги Аурелиано Буэндиа (колумбиялик ёзувчи Габриел Гарсио Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” романидаги қаҳрамон) деб атаган.

“Сизга бизнинг эркинлигимиз ёқмайди, хўп. Мен оқ қул савдогарлари билан қўл бериб кўришмайман. Мен Линкольннинг оқ либертар меросхўрлари, Америка Қўшма Штатларининг қора ва оқ ферма болалари билан қўл бериб кўришаман, уларнинг қабрлари олдида йиғлаганман ва ибодат қилганман”, дея қўшимча қилган у.

Қайд этилишича, Петронинг бу мактуби Колумбия ва АҚШ ўртасидаги жиддий дипломатик инқироз фонида пайдо бўлган. Инқироз АҚШ ҳукумати колумбиялик ноқонуний мигрантларни ҳарбий самолётларда кишанланган ҳолда қайтаришга уринганидан сўнг бошланган. Колумбия бу самолётларни ҳаво ҳудудидан чиқариб юборган ва Президент Петро мигрантларни қайтариш учун Президент самолётидан фойдаланишга қарор қилган.

Трамп эса бу ҳаракатни мажбуриятларни бузиш деб ҳисоблаб, Колумбия расмийларига АҚШга киришни тақиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Колумбия оқ қул савдогарлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг