“Мен сенинг тишларингдан маржон ясайман” – Конор Гэтжига мурожаат қилди

Спорт 10236
image

Ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегор енгил вазн тоифасида UFC’нинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжини рингга чорлади. У ўзининг Twitter’даги саҳифасида америкалик спортчини “қафасда” ўлдириб, тишларидан “маржон ясашини” ёзди.

“Мен сенинг тишларингдан маржон ясайман”, деб ёзган ирландиялик спорт устаси.

Ирландияликнинг сўзларига кўра, Гэтжи террорчилик ташкилотига аъзо бўлгани учун Қўшма Штатлар номидан мусобақаларда қатнашишга лойиқ эмас. Конор айнан қайси ташкилот эканлигига ойдинлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жастин Гэтжи UFC турнири доирасида 10 май куни америкалик Тони Фергюсонни техник нокаутга учратиб, ташкилотнинг вақтинчалик чемпиони камарини қўлга киритди.

Авалроқ, Конор Макгрегорнинг июль ойида октагонга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 470
Рейтинг: 2.9
t
×