Мен Роналду даражасига чиқа оламан – Леау

Спорт

image

“Милан”нинг португалиялик ҳужумчиси Рафаэль Леау фаолияти давомида қайси футболчига ҳавас қилгани ҳақида фикр билдирди.

“Менинг кумирим – Криштиану Роналду. Мен унинг даражасига чиқа оламан, лекин Роналдудек голга ҳарис футболчи эмасман. Мен гол ура оламан, лекин яхшироқ ҳолатда бўлган жамоадошим бўлса, унга пас бераман. Айни пайтда рақамлар муҳим, чунки Мбаппе, Месси, Холанд, Роналду энг юқори даражада ўйнамоқда, рақамлар уларнинг фойдасига "гапиряпти". Шу боис, ўз олдимга энг юқори мақсадларни қўйганимда ва бундай кўрсаткичларни кўрсатганимда, албатта, бу футболчилар даражасига эришиш йўлида ҳаракат қиламан”, дейди Леау.

Жорий мавсумда Рафаэль Леау “Милан” сафида барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Рафаэль Леау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made