Мен Беллингемнинг мухлисиман – Винисиус Жуниор
Спорт
−
15 Май 2024 4679 1 дақиқа
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор Жуд Беллингемни Мадрид клубига олиб келишига ёрдам берганини айтди.
Ла Лиганинг 36-турида “Реал” “Алавес”ни мағлуб этди (5:0). Винисиус дубль қайд этди, Беллингем эса битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
“Жуданинг “Реал”га ўтиши учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Мен унинг ашаддий мухлисиман. Умид қиламанки, у Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўлади. Мен унга бу борада ёрдам бермоқчиман. Жуд ва мен бир-биримизни яхши тушунамиз”, дейди Винисиус
Испания чемпионати тугашига икки тур қолганида Беллингем “Вильярреал”дан Александр Серлот билан бирга Ла Лига тўпурарлари рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турибди. Тўпурарлар пойгаси пешқадами “Жирона” ҳужумчиси Артём Довбик бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 20 та гол мавжуд.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь