Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман — Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
22 Декабрь 2021
9721Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда кадрлар муаммоси сабаб ҳоким ёрдамчиси тизимини жорий қилди. Бу ҳақда у бугун, 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳрига ташрифи давомида айтиб ўтди.
“Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда янги кадрлар кашф қилдим.
Мисол учун, Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар топиш қийин. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман”, дейди Президент.
Давлат раҳбари сўзида давом этиб, Зойир Мирзаевнинг Қашқадарёдан Тошкент вилоятига ўтказилиши ҳақида ҳам тўхталган.
“Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим”, деди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь