Мелони ва Макрон Орбанни фикрини ўзгартиришга кўндирган – ОАВ 

Олам

image

Италия Бош вазири Жоржия Мелони ва Франция Президенти Эммануэль Макрон Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбанни Европа Иттифоқи томонидан Киевга 50 миллиард доллар ёрдам ажратишга рози бўлишга кўндирган. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, “Politico” хабар берди.  

Қайд этилишича, Макрон Орбан билан музокараларда асосий роль ўйнаган. Франция раҳбари Венгрия Бош вазирига қарши чиқишни режалаштирмаган, балки уни ўз томонига жалб қилмоқчи бўлган. У январь ойида Орбанни Елисей саройида тушлик қилишга таклиф қилган ва Шарқий Европа мамлакатларини интеграция қилиш юзасидан фикр алмашган. 

Ўз навбатида, Мелони Орбанни кўндиришга қаратилган ишларини ўтган йилнинг декабрь ойида Венгрия ЕИнинг Киевга ёрдамига вето қўйишидан олдин амалга ошира бошлаган. У венгриялик мавқедоши билан телефон орқали гаплашган, Брюсселдаги ҳашаматли "Амиго" меҳмонхонасида учрашган ва яна саммит куни эрталаб ҳам суҳбатлашган.

Манбага кўра, бу "жозибали ҳужум" Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелга зудлик билан саммитни чақиришга ва узоқ кутилган келишувни эълон қилишга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 декабрь куни Венгрия Украинага 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли бюджет ёрдами дастури тўғрисидаги ЕИ қарорига вето қўйганди. Жорий йилнинг 1 февраль куни Европа Иттифоқи аъзолари Киевга ёрдам бўйича келишувга эришгани маълум бўлди. Шу билан бирга, Венгрия Европа Иттифоқи фондларидаги музлатилган маблағлари Украинага юборилмаслиги кафолатини олди.

Азизбек Абдуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Франция Европа Иттифоқи Эммануэль Макрон Италия Виктор Орбан Венгрия Жоржия Мелони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made