Мелиқўзиевда Росадодан реванш олиш имконияти пайдо бўлди
Спорт
−
04 Апрель 2023
4650Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тасдиқланди. Суперўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Мелиқўзиев собиқ рақиби, мексикалик Габриель Росадога қарши рингга кўтариладиган бўлди.
Ушбу жанг жорий йилнинг 22 апрель куни Америка Қўшма Штатларининг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile” аренасида ўтказилади. Маълумки, ўзбекистонлик боксчи профбоксдаги ягона мағлубиятини айнан Росадодан қабул қилган.
22 апрель кунидаги бокс оқшоми Premier Boxing Championship промоутери томонидан ташкил этилмоқда. Турнир доирасида енгил вазн тоифаси вакиллари — Жервонта Девис ва Раян Гарсия ҳам жанг ўтказади.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда умумий 11 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 10 тасида зафар қучган. Росадо эса 26 та жангда ғолиб бўлган, 16 та баҳсда мағлубиятга учраган. Росадо иштирокидаги 1 та тўқнашувда дуранг қайд этилган.
Мелиқўзиев профбоксдаги охирги жангини америкалик Улисес Сиеррага қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди. Габриель Росадо эса сўнги жангида қозоғистонлик Али Аҳмедовга имкониятни бой берди.
LiveБарчаси