Жанг 3 раунд давом этди ва Бектемирнинг катта устунлиги билан ўтди. 2-раундда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. 3-раундда эса Мелиқўзиевнинг кучли зарбаларидан сўнг мексикалик боксчи нокаут ҳолатига тушди.
Бу ўзбекистонлик спортчининг профессионал рингдаги 6-ғалабаси бўлди. Бектемир ушбу ғалабаси орқали WBO Intercontinental камарига эга чиқди.