Мексикада метро кўприги қулаши оқибатида ўлганлар сони ортди
Олам
−
04 Май 2021 5458 1 дақиқа
Аввалроқ, Мексикада метро кўприги юриб кетаётган поезд билан бирга қулаб тушгани, натижада 15 киши вафот этгани, 70 га яқин киши жароҳат олгани ва 34 киши шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик.
Сўнгги маълумотларга кўра, метро кўприги қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етган. Яна 49 нафар ярадор шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда шаҳар мэри Клаудия Шейнбаум маълум қилган.
Расмийнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор, шунингдек, яна етти кишининг аҳволи оғир.
Хабар қилинишича, қулаб тушган метро поездидаги одамларнинг кўпчилиги ишдан қайтаётган бўлган.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь