Мексикада наркокартель ва полиция тўқнашувида 19 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Мексиканинг Синалоа штатида наркокартель ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мексика Миллий мудофаа котибияти (SEDENA) хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари операция давомида Мексиканинг Тинч океани жанубий қирғоғи картели фракциясига алоқадор бўлган ячейка раҳбари Эдвин Антониони ҳибсга олган. Операция давомида полицияга наркотик картелининг 30 дан ортиқ аъзоси ҳужум қилган.

“Ҳодиса давомида юқорида тилга олинган 30 дан ортиқ кишининг ҳарбий хизматчиларга ҳужуми қайд этилди. Оқибатда 19 нафар ҳужумчи ўлдирилди, қолганлари қочиб кетди”, дейилади хабарда.

Баёнотда, шунингдек, гиёҳванд моддалар картели бошлиғини қўлга олиш чоғида полиция томонидан тўртта пулемёт, битта Барретт М82 йирик калибрли снайпер милтиғи ва еттита автомашина мусодара қилингани қайд этилган.

Маълумот учун, Мексиканинг Синалоа штати ҳукумати картеллар ўртасидаги кўча жанги ва минтақадаги хавфсизлик амалиётлари туфайли сентябрь ойида мамлакат мустақиллик кунларини нишонлашнинг барча тадбирларини бекор қилганди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Синалоанинг турли ҳудудларида маҳаллий картелнинг икки қаноти – наркобарон Шорти болалари бошчилигидаги Лос Чапитос ва яқинда ҳибсга олинган Исмоил Замбада бошчилигидаги Лос-Майос жангарилари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган.

Синалоада тартибни сақлаш учун катта армия контингенти ва миллий гвардия бўлинмалари жойлаштирилди. Мексика Мудофаа вазири Луиа Кресенсио Сандовалнинг сўзларига кўра, штат пойтахти Кулиаканда тартибни сақлаш билан турли қуролли кучларнинг 2,2 минг ходими фаолият олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика наркокартель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг