Мексика қамоқхонасидаги қуролли ғалаёнда етти киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Декабрь
1501Мексика жанубидаги қамоқхонада икки маҳбусни кўчириш пайтида тартибсизлик ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “La Voz del Interior” хабар берди.
Маълум қилинишича, маҳбуслар қамоқхонадан олиб чиқилаётган пайт ўқ овозлари эшитилган. Шундан сўнг, кетма-кет ўқлар ёғила бошлаган. Ҳодиса оқибатида етти киши ҳалок бўлган ва ўн киши яраланган.
Ҳарбийларнинг диққатини тортган овозлардан сўнг, маҳбуслар қамоқхона ходимларига қарата ўт очган. Кейин улар мебель ва ахлатларни ёқиб юборган. Қурбонлар орасида тўрт нафар полициячи ҳам бор. Маҳбуслар икки маҳкумнинг бошқа қамоқхонага ўтказилишига қарши чиққан.
Қайд этилишича, маҳбуслар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар бир неча соат давом этган. Полиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида маҳкумлардан милтиқ, бешта тўппонча, 1 дона бўлакчали граната, 14 дона пичоқ, шунингдек, қўлбола қуроллар, ўқ-дорилар, радиостанциялар, мобил телефонлар ва гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг Сан-Луис-Потоси штатидаги Танкануиц де Сантос муниципалитети мэри Хесус Франко Ларрага номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужумда отиб ўлдирилганди.
LiveБарчаси