Мексика бир ой ичида эпидемиологик инқироздан чиқиб кетиши айтилди
Олам
−
13 Апрель 2020
3908Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ҳукумат мамлакатда эълон қилинган карантин чора-тадбирларини 10 май куни бекор қилишига умид билдирмоқда. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз саҳифасида йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, коронавирус сабаб ўрнатилган карантин режими мутахассисларнинг тавсияларига кўра, босқичма-босқич бекор қилина бошлайди.
Мексика етакчиси мамлакат май ойининг ўрталарига келиб, эпидемиологик инқироздан чиқиб кетади.
“Фавқулодда ҳолатни бекор қилиш ва ўз-ўзига ғамхўрликни давом эттириш лозим”, деди Обрадор.
Сўнгги маълумотларга кўра, Мексикада коронавирусга 4 661 нафар одам чалинди. 1 772 бемор шифо топган бўлса, 296 киши вафот этди.