Меган Маркл қироллик уйи вакилларини туҳмат қилишда айблади 

Олам 2905
image
-

Сассекс герцоги Гарри ва рафиқаси Меган Маркл қирол сарой амалдорларининг туҳматидан азият чеккан. Бу ҳақда Меган Маркл маълум қилган.

Марклнинг сўзларига кўра, ОАВда унинг ёрдамчиларига нисбатан ёмон муносабати ҳақида хабарлар пайдо бўлган. 

"Қандай қилиб улар шу нарсани кутишларини тушунмайман, агар буларнинг барчасидан сўнг ҳам сарой биз ҳақимизда ёлғонни давом эттиришда фаол роль ўйнаётган бўлса, биз ҳали ҳам жим турамиз", деган Маркл. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 2 март куни "The Times" газетаси Сассекс герцоги ва герцогиняси Матбуот котиби сифатида ишлаган Жейсон Кнауфнинг 2018 йилги электрон почтасидан парчаларни эълон қилган. 

Уларда Кнауф Марклнинг сарой ходимларига нисбатан безорилигидан шикоят қилган. 

Унга кўра, у икки ишчини "овлаб", уларни "ишдан бўшатишга мажбур қилган". 

Кнауф, шунингдек, шаҳзода Гарри ундан ушбу маълумотни нашр этмасликни сўраганини қўшимча қилган. 

Аввалроқ, герцог ва герцогиня Гарри ва Меган Британия Қироллик оиласига аъзолик мақомидан ва унга қўшиб берилган қироллик вазифаларидан бутунлай воз кечгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди. 

2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди. 

Маълум бўлишича, улар буни молиявий мустақилликка эришиш учун қилган. Ушбу қарор 2020 йил март ойида кучга кирди. Шаҳзода бир йил ичида фикрини ўзгартиришга ҳақли эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3
t
×