Медведевдан тортиб Мишустингача... Буюк Британия Россияга қарши санкцияни янгилади

Олам

image

Буюк Британия Россия Федерациясига қарши санкцияларни кенгайтирди. Унга кўра, қироллик 350 дан ортиқ россиялик жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан янги чекловлар жорий этди. 

Ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган янгиланган санкциялар рўйхатида таъкидланганидек, бу шахсларнинг барчасига Буюк Британия ҳудудига кириши тақиқланган, уларнинг Буюк Британиядаги активлари, агар топилса, музлатилади.

Санкциялар рўйхатига Бош вазир Михаил Мишустин, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Марат Хуснуллин,  Президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Чернишенко, Қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев, Ички ишлар вазири Владимир Колоколцев, Транспорт вазири Виталий Савельев, Москва мери Сергей Собянин, Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов, Россия Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Эвмен, Аэрокосмик кучлар бош қўмондони Сергей Суровикин ва унинг ўринбосари Сергей Дронов киритилган.

Бундан ташқари, Лондон ишбилармонлар Михаил Фридман ва Петр Авеннинг активларини музлатиб қўйди, уларга ҳам мамлакатга кириш тақиқланган. 

Шунингдек, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, унинг фарзандлари Елизавета ва Николай ҳамда рафиқаси Татьяна Навкага нисбатан санкциялар жорий этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Санкция Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг