Медведев йил бошидан бери қанча чечен урушга юборилганини айтди
Олам
−
02 Декабрь 2023
12703Жорий йил бошидан бери 452 минг киши Россия Қуролли Кучлари сафига жалб этилиб, Украинадаги урушга жўнатилган. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия армиясини тўлдириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Медведевнинг айтишича, Чеченистондан 30 мингдан ортиқ киши фронтга сафарбар қилинган. Шунингдек у Москва ва Севастополда ҳам ушбу амалиёт муваффақиятли кечганини таъкидлаган.
"Республикада номзодларни жанговар вазифаларни бажаришга тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Гудермесдаги Россия махсус кучлари университетида 15 мингдан ортиқ кўнгилли урушга тайёр", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Москва Украинада “Майдан-3”ни тайёрлаётгани ҳақидаги гапини мазах қилганди.
LiveБарчаси