Медаллар кўпаймоқда. Бугун 7 нафар ўзбек боксчиси чемпионлик учун жанг қилади

Спорт 2760
image

Иорданияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари тобора ўз поёнига етиб бормоқда. 11 ноябрь куни аёллар ўртасида чемпионатнинг финал жанглари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон вакилаларидан -66 кгда Навбаҳор Ҳамидова ва -75 кгда Соҳиба Рўзметова финал баҳсларида иштирок этишди. Ҳамидова жанубий кореялик Чои Хонгеунни мағлуб этиб Осиё чемпионига айланган бўлса, Рўзметова ҳиндистонлик Ловлина Боргоаинга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳибасига айланди.

Бугун, 12 ноябрь куни эркаклар ўртасида финал жанглари бўлиб ўтади. Кун дастурида 7 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионлиги деган ном учун курашишади.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (15:15 дан сўнг);

-57 кг: Абдумалик Халаков - Серик Темиржанов (Қозоғистон) (15:40 дан сўнг);

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Шива Тапа (Ҳиндистон) (16:10 дан сўнг);

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Нурканат Райис (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг);

-80 кг: Одилжон Аслонов - Ҳусейн Иашиш (Иордания) (17:10 дан сўнг);

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) (17:40 дан сўнг);

+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) (17:55 дан сўнг).

Маълумот учун, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали мавжуд.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3
Теглар
t
×