Меҳнат муносабатлари вазирлиги Россияда пичоқланган ўзбекистонлик аёл бўйича маълумот берди

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳрида супермаркетта кассир бўлиб ишлаган ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча пичоқлангани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур ҳодиса бўйича расмий ахборот берди.

Вахирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги бош вакиллиги хабарига кўра, кеча Тула вилояти Узловая шаҳридаги “Пятерочка” супермаркетида 34 ёшли Андрей.К кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан 20 га яқин жароҳат етказган. 

Жабрланган Умида.С исмли аёл Ўзбекистон фуқароси ва 3 нафар фарзанд онаси бўлиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Жиноятчи қўлга олинган.

Қайд этилишича, айни дамда Агентлик вакиллари Умида.С.нинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирларини кўрмоқда.

“Шу муносабат билан марҳуманинг яқин қариндошларидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки агентликнинг Россия Федерациясидаги бош вакилига мурожаат қилишлари сўралган”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси  Бандлик ва меҳнат   муносабатлари  Вазирлигининг тезкор телефон тармоғи: 

+99871-200-06-00

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги телефон тармоғи:

+7-9250454744


Мақола муаллифи

Теглар

Россия қотиллик Меҳнат вазирлиги

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг