Меҳнат мигрантлари манфаати қонунийлаштирилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 22 октябрдаги мажлисида янги таҳрирдаги “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Қонун лойиҳаси Парламент қуйи палатасига келиб тушганидан бери масъул қўмитага уни жойларда халқ, жамоатчилик, мутахассислар, экспертлар ўртасида кенг муҳокамадан ўтказиш вазифаси топширилди. Лойиҳа сиёсий партиялар фракцияларида ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Давлат раҳбарининг шу йилнинг 17 январдаги Фармонига асосан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳанинг яратилишига бир нечта объектив сабаблар туртки бўлган. 1998 йилда қабул қилинган амалдаги қонун меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолати ва воқеликни акс эттирмаслиги айтилади. Меҳнат ва бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни, долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилган амалдаги нормалар қарийб яроқсиз ҳолга келган.

Қолаверса, меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги воситалари, хусусан, тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш ва ишсизларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш, иш стажини ҳисобга олишда янги ахборот тизимларидан фойдаланиш кабилар борасида қонунчилик реал ҳаётдан ортда қолаётган эди.

Қонунда бандлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишнинг молиявий воситалари ҳисобланган Жамоат ишлари жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси каби тузилмалар фаолияти аниқ-тиниқ белгилаб берилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг асосий хусусияти ва ажралиб турадиган жиҳати, у тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалардан ташкил топган. Яъни, лойиҳа 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси президентининг 12 та фармон ва қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг бандлик ва меҳнат бозорини тартибга солиш, меҳнат миграциясини ташкил этиш бўйича қабул қилинган 40 дан зиёд меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳуқуқий нормаларни ўзида жамлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари манфаати

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг