10 йилда 60 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Озарбайжон фуқаролигини олди

Олам

image

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Озарбайжонга мамлакатдан чиқиш ва иш топиш имконияти сифатида, шунингдек, бу давлатда яшаш ва ўз оиласини олиб келиш учун қизиқиш билдира бошлаган. Бу ҳақда “Migranto” нашри хабар берди.

Озарбайжон статистик маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида мамлакатда Озарбайжон фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони 60 мингдан ошган.

“Бакуда иш ҳақи Тошкентдагидан 60% юқори, меҳнат бозори очиқ ва танлаш имконияти кўп, ижарага уй олиш нархлари эса арзонроқ. Мамлакатлар менталитети бир-бирига жуда ўхшаш, шунинг учун бу ерга мослашиш қийин эмас”, деб ўз фикрлари билан бўлишган ўзбекистонлик Улуғбек исмли эркак.

Қайд этилишича, у 2018 йилда Бакуга ишга келиб, қайтиб кетмаган. Ягона тўсиқ эса тил бўлган, аммо қисқа муддатда озарбайжон тилини мукаммал ўрганган ва бу ерда оила қуриб маҳаллий озарбайжонлик қизга уйланган.

“Ҳозир бемалол ўзбек ва озарбайжон тилларида гаплаша оламан, рус тилини ҳам биламан. Бу ерда яшаётганимга 6 йил бўлди, яхши иш топдим, уйланганман ва ўғлим бор. Рафиқам маҳаллий озарбайжонлик, у оддий ва камтарин, бу эса ўзбек аёлларига хос эмас, улар доимо кўп нарса талаб қилишади”, дейди ўзбекистонлик.

Нашрнинг ёзишича, Озарбайжонда туғилиш кўрсаткичларининг пастлиги мамлакатга янада кўпроқ меҳнат мигрантларини, жумладан, эркаклар ва аёлларни жалб қилмоқда. Айниқса, саноат ва туризм соҳаларида оддий ишчи кучи етишмайди.

Статистик маълумотларда кўрсатилишича, 2030 йилга келиб Озарбайжонда миллати ўзбек бўлган аҳолининг сони бир неча баробарга ошиши ва ўзбек жамоалари мамлакат умумий аҳолисининг 3 фоизига етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2024 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳам Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолаган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон фуқаролик меҳнат мигрантлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг