МДҲда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Бу қизиқ
−
08 Январь
13368Ўзбекистонда бензин нархи МДҲ давлатлари орасида энг қиммати ҳисобланади. Бу ҳақда 150 дан ортиқ мамлакатларда мотор ёқилғиси, электр энергияси ва табиий газнинг чакана нархларини эълон қилиб борувчи "Global Petrol Prices" платформасининг рейтингида келтирилган.
Одатда бензин нархи бой мамлакатларда баландроқ, камбағал мамлакатларда эса пастроқ бўлиши кузатилади. Бироқ 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 95 маркали бензиннинг бир литри (1,137 доллар) АҚШга (0,911 доллар) нисбатан анча юқори нархда сотиляпти.
Платформа МДҲ давлатларидаги бензин нархини ҳам таққослаган. Унга кўра, Ўзбекистонда бензин қиймати энг қиммати деб топилган.
Жумладан, Туркманистонда бир литр бензин – 0,428 доллар, Қозоғистонда – 0,534 доллар, Озарбайжонда – 0,588 доллар, Россияда – 0,617 доллар, Қирғизистонда эса 0,801 доллар туради. Янги GTL заводи ишга туширилганига қарамай, Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи ҳам АҚШга қараганда қимматроқ.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда бензин нархи “осмонга чиққани” айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь