МДҲ мамлакатларининг Мудофаа вазирлари ҳам Минскда тўпланади
World
−
12 April 2024 7978 1 minute
Жорий йилнинг 3 июль куни Минскда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 11 апрель куни Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин ва МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши котиби Юрий Дашкин учрашган.
“Учрашувда Ҳамдўстлик форматидаги кўп томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув 2024 йил 3 июль куни Минскда бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ ТИВ раҳбарлари йиғилиши арафасида Минскда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан учрашган эди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September