МДҲ давлатлари полициясининг “казо-казо”лари Тошкентда тўпланади

Жамият 4747
image

Эртага, 29 ноябрь куни МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

Аслида ушбу йиғилишни ўтказиш таклифини Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов илгари сурган эди. Ушбу ташаббусни Уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси ҳам қўллаб-қувватлаган. 

Йиғин Тошкент шаҳар ИИББ ва МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар пойтахтларининг ички ишлар органлари/полицияси бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш масалалари, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва террористик фаолиятга қарши кураш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашувини кенгайтириш мақсадида ўтказиляпти. 

Мажлисда МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида МДҲ давлатлари пойтахтлари ички ишлар органлари/полицияси раҳбарларининг йиғилишларига доимий кенгаш органи мақомини бериш ва ушбу формат фаолияти ҳақида Низом лойиҳасини тузиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш масалалари муҳокама этилади. 

Кенгаш якунига кўра икки томонлама ҳужжатлар ва ўзаро ҳамжиҳатлик тўғрисидаги Меморандум имзоланади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 2.9
t
×
×