МДҲ давлатлари Қозоғистонда ҳаво ҳужумидан мудофаа машғулотини ўтказмоқда
Олам
−
09 Сентябрь 2023
3277Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Сари-Шаган полигонида МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимининг машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Республика Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Қарағанда вилоятида МДҲга аъзо давлатларнинг ҳаво мудофааси қўшма тизими кучлари ва воситаларининг “Жанговар ҳамдўстлик – 2023” қўшма ўқ отиш машқлари бўлиб ўтмоқда. Уларда Қозоғистон кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан ташқари Қирғизистон Қуролли кучларининг ҳарбий контингентлари ҳам иштирок этмоқда. Зенит-ракета тизимларининг жанговар экипажлари аллақачон жанговар тайёргарлик вазифаларини бажаришга киришган”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг тушунтиришича, машғулотларнинг фаол босқичи 14-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажлари “Печора 2БМ” мобил зенит-ракета мажмуасидан амалий ўқ отишларини амалга оширади. У қисқа ва ўрта масофада жойлашган бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво ҳужуми қуролларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Машғулотларнинг фаол босқичини Россия, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон мудофаа бошқармалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари вакиллари кузатиб боради.
Маълумот учун, мазкур машғулотлар 1995 йил 10 февралдаги МДҲ давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини яратиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ ташкил этилмоқда. Амалдаги режага кўра, машғулотлар икки йилда бир марта ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь