Мбаппе Зидан ва Анрини ортда қолдирди

Спорт

image

Кеча, 5 июнь куни Франция терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Люксембургни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Франция термасининг юлдузи Килиан Мбаппе ушбу учрашувда 2 та голли узатма берди ва 1 та голга муаллифлик қилди.

Қайд этилишича, Мбаппе терма жамоадаги голли узатмалари сони бўйича Зинедин Зидан ва Терри Анрини ортда қолдирди. “Реал” ҳужумчиси ҳозирда 27 та голли узатмага эга, Зидан ва Анри эса 26 тадан голли узатма мавжуд.

Бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринда 30 та голли узатмага эга бўлган Антуан Гризманн турибди. 

Маълумот учун, Франция-Люксембург ўйинида Мбаппедан ташқари голларга Коло Муани ва Жонатан Клоос муаллифлик қилди. Франция терма жамоаси кейинги ўйинини Канадага қарши 10 июнь куни ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Люксембург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг