Мбаппе ЕЧЛ тарихидаги тўпурарлар рейтингида юқорилади

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клубининг футболчиси Килиан Мбаппенинг Европа Чемпионлар лигасидаги голлари сони 39 тага етди. Бу ҳақда UEFA'нинг расмий сайти хабар берди.

Бугун, 26 октябрь куни Килиан ПСЖнинг ЕЧЛ доирасида “Маккаби”га қарши учрашувида  (7:2) 2 та гол урди. Ушбу аниқ зарбалар Мбаппе учун ЧЛда ўттиз саккиз ва ўттиз тўқизинчиси бўлди. Шунингдек, Мбаппенинг ҳисобида 23 та самарали узатма ҳам бор. Унга бундай статистикани қайд этиши учун 58 та ўйин керак бўлган. Мбаппе ЕЧЛдаги 6 та голини “Монако” сафида киритган.

Франциялик футболчи 39 та голли натижаси билан “Марсель”нинг собиқ футболчиси Фернандо Морьентесга тенглашиб олди. Ҳозирда улар Европа Чемионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар қаторида 19-ўринга жойлашган.

Мбаппедан юқорида “Ювентус”нинг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро (43 гол), ПСЖ ҳужумчиси Неймар (43 та гол), “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба (44), “Ливерпуль” вингери Муҳаммад Салоҳ (45), “Манчестер Сити” собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро (47 та гол), “Бенфика”нинг собиқ ҳужумчиси Эйсебио (47 та гол), “Реал Мадрид” афсонаси Альфредо Ди Стефано ва “Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович (49 та гол) бормоқда.

Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида ўнинчи ўринни "Милан" афсонаси Филиппо Инзаги эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 50 та гол бор. 23 ёшли Мбаппе Чемпионлар лигасида 11 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатнинг 10-поғонасидан жой олиши мумкин.

Кўриниб турибдики, франциялик футболчи ЕЧЛда ажойиб натижа қайд этмоқда. Бироқ Чемпионлар лигасида Мбаппедан яхшироқ натижа кўрсатаётган футболчи мавжуд. Бу “Манчестер Сити”да ҳақиқий “йиртқич”га айланган Эрлинг Холанд. Норвегиялик футболчи ЧЛда 28 та гол уриш учун ПСЖ футболчисидан деярли 2 баробар камроқ ўйин сарфлаган.

ЕЧЛнинг биринчи рақамли тўпурари Кириштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида 141 та гол бор. Иккинчи ўринда Лионель Месси бормоқда. Аргентиналик футболчи Чемпионлар лигасида 129 та гол урган. Холанд ва Мбаппе мана шу тарзда барқарорлик намойиш қиладиган бўлса, бир-неча йиллардан сўнг, Месси ва Роналдунинг кўрсаткичига яқинлашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг