Мбаппе ПСЖ билан қачон хайрлашади?
Спорт
−
10 Май
2875ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе 12 май куни Лига 1нинг 33-туридан ўрин олган ўйинда клуб мухлислари билан хайрлашади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, “Тулуза”га қарши ўйин Мбаппе учун Франция чемпионитидаги сўнгги уй ўйини бўлади.
Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси июнь ойида тугайди ва у эркин агент сифатида “Реал”га ўтади. Киллиан қироллик клуби билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаши кутилмоқда.
Мбаппе 2018 йилнинг ёзидан буён ПСЖда ўйнаб келмоқда. Париж клуби уни “Монако”дан 180 миллион еврога сотиб олган. Умумий ҳисобда, у ПСЖ сафида барча мусобақаларда 306 ўйинда майдонга тушиб, 255 гол урди ва 108 голга ассистентлик қилди. Килиан клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
ПСЖ муддатидан аввал Франция чемпионлигини қўлга киритди. Европа Чемпионлар лигасида Луис Энрике шогирдлари кутилмаганда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасидан ярим финалда мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
LiveБарчаси