Мбаппе операция қилинмайди
Спорт
−
18 Июль
2066Мадриднинг “Реал” клуби шифокорлари ҳужумчи Килиан Мбаппени биринчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг, франциялик футболчининг бурнини операция қилиш керак эмас, деган қарорга келди. Бу ҳақда AS хабар берди.
“Реал Мадрид” 16 июль куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида Мбаппенинг расмий тақдимот маросимини ўтказди.
Манбага кўра, 25 ёшли Мбаппе клуб шифокорлари томонидан мунтазам кўрикдан ўтади. Унинг таътилдан қайтиши 8 августга белгиланган.
Қайд этиш жоиз, Мбаппе Евро-2024'нинг очилиш учрашувида Австрияга қарши (1:0) бурнидан жароҳат олди. Франция терма жамоаси сардори Нидерландияга қарши гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинини ўтказиб юборди, кейинги баҳсларда эса махсус ҳимоя ниқобида ўйнади.
Маълумот учун, “Реал” 3 июнь куни Мбаппе билан 5 йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи эркин агент сифатида Мадрид клубига ўтди. Унинг “қироллик клуби” билан келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь