Мбаппе дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланди

Спорт 8589
image
-

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартномага кўра, ҳужумчи дунёдаги барча спортчилардан кўра кўпроқ маош олади.

Қайд этиш жоизки, Мбаппе “Реал”га ўтишга рози бўлган, бироқ уч кун ичида фикрини ўзгартирган. “Реал Мадрид” раҳбарияти франциялик футболчи Қатарга кетганида унинг ПСЖда қолишига ишонган. Чунки Килиан Мбаппе Қатарга “Реал” билан шахсий шартномани имзоламай туриб учиб кетди. Натижада 23 ёшли футболчи Қатардан ПСЖ билан бир неча миллион долларлик келишувнуи имзолаб қайтди.

Бундан "Реал Мадрид" раҳбарлари жуда хафа бўлган, чунки улар қарор қабул қилишда асосий омил пул эканлигини тушунган. Мбаппега Франция президенти Эммануэль Макроннинг сўзлари ва ПСЖ қўллаган бошқа таъсир усуллари ҳам кор қилмади. Фақатгина пул уни қолишга мажбур қилди. Ҳа, Париж жамоаси таклиф қилган пулни рад қилиш имконсиз эди. Ҳаттоки дунёнинг энг саҳий клуби сифатида кўриладига “Реал” ҳам қатарликларнинг пули олдида камтарроқ, таъбир жоиз бўлса, камбағалроқ кўринди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, матбуотда ёзилаётганидек Мбаппе ПСЖ лойиҳасини бошқармайди. Париж клубидаги вазиятни тўлиқ назорат қилиш Ал-Хелайфининг қўлида қолади. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Килиан Мбаппе ПСЖ билан 2025 йилгача мўжалланган шартнома имзолаган эди. Шундан сўнг у “Реал” раҳбарияти ва мухлисларига ўзига бўлган қизиқишлари учун миннатдорлик билдирган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 246
Рейтинг: 2.9
t
×