Мбаппе билан таққослашларига тайёрман – Роналдо

Спорт 6831
image

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо ПСЖ вингери Килиан Мбаппенинг истеъдодини юқори баҳолади.

“Мбаппе ақл бовар қилмас ўйин фазилатлари ва ажойиб техникага эга. У юқори тезликда ҳаракатлана оладиган футболчи. Килиан жуда ёш бўлса-да, катталардек фикрлайди. Уни мен билан таққослашларига тайёрман”, дейди Роналдо.

Эслатиб ўтамиз, “Сўйлоқ тиш” Роналдо икки марта Жаҳон чемпионати ва Америка кубоги ғолиби бўлган. “Реал Мадрид” таркибида икки карра Испания чемпионлиги ва “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.

Маълумот учун, Килиан Мбаппенинг жорий йилда “Реал” билан шартнома имзолаши кутилганди. Бироқ “Қироллик клуби” ПСЖ сўраган 200 миллион евродан зиёд маблағни тўламади ва трансфер ҳал қилинмай қолди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 363
Рейтинг: 3
t
×